Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълумот учун, 45 ёшли дипломат Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат шарқшунослик университети, Лондон университетининг (Буюк Британия) Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасига эга.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда атташедан тортиб бўлим бошлиғигача бўлган турли лавозимларда фаолият юритган. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2018-2023 йилларда мамлакатнинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ҳиндистон элчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made