Ўзбекистоннинг ҳар бир туманидаги икки мактабда Оқдарё тажрибаси жорий этилади
Жамият
−
28 Август 2023
8034Ўзбекистоннинг ҳар бир туманидаги камида иккитадан мактабда Оқдарё тажрибаси йўлга қўйилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 август куни мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида топшириқ берди.
Хўш, давлат раҳбари айтаётган Оқдарё тажрибаси нима?
Оқдарёдаги 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилган. Ушбу мактабда ўқувчилар 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатилмоқда, уларга 2 та чет тили ўқитилмоқда.
Бу ишлар маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар ҳисобидан ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев барча вилоятлар мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари Оқдарёга бориб, бир ҳафта давомида ушбу тажрибани ўрганиши шартлигини билдирди.
Самарқанд вилояти ҳокимига кейинги ўқув йилига қадар вилоятдаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизимни жорий қилиш, қолган вилоят ҳокимларига йил якунигача ҳар бир туманда камида иккитадан мактабда ушбу тажрибани йўлга қўйиш топширилди.
Йиғилишда айтилишича, бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.
“Қолган 195 минг нафар ёшлар қаерга бориши, улар эртага иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқ”, дейди Мирзиёев.
LiveБарчаси