Ўзбекистонда ходимларнинг қарийб 60 фоизи 2 млндан кам маош олади

Жамият

image

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида юридик шахсларда ишловчи ходимларнинг 41,5 фоизига 1,3 млн сўмдан 2 млн сўмгача, 17,5 фоизига 679,3 минг сўмдан 1,3 млн сўмгача, 15,4 фоизига 2 млн сўмдан 2,7 млн сўмгача ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ҳисобланганлиги кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (679 330 сўм) кам миқдорда иш ҳақи ҳисобланган 0,6 фоиз ходимлар корхона ва ташкилотларда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш тартибида ишлаши билан изоҳланган.

Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида корхона ва ташкилотларда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн сўмни ташкил этганлиги кузатилди.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш суръатлари ўтган йиллардаги ўсиш суръатларига нисбатан сезиларли даражада пасайганлиги кузатилди.

Ўртача ойлик иш ҳақи иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳар хил миқдорларни ташкил этади.

Хусусан, иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан солиштирилганда, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 30,2 фоизга, таълим соҳасида 24,7 фоизга паст эканлиги, шунингдек, молия ва суғурта соҳасидаги иш ҳақи ўртача республика даражасидан 25 фоизга, ахборот ва алоқа соҳаси эса 67,4 фоизга юқори эканлиги кузатилди.

Таҳлиллар натижасида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсганлиги кузатилди.

Жумладан, молия ва суғурта соҳасида 31,8 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 20,0 фоиз, ташиш ва сақлаш соҳасида 17,2 фоиз, қурилишда 16,3 фоиз, савдода 11,5 фоиз, бошқа фаолият турларида 11,2 фоиз, таълимда 10,8 фоиз, саноатда 10,7 фоиз, ахборот ва алоқа соҳасида 8,0 фоиз сезиларли ўсиш кузатилди.

Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 1,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ўсди. Ушбу соҳада республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (41,7 фоиз), Сирдарё (4,0 фоиз) ҳамда Тошкент (0,4 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Шу билан бирга, республиканинг қолган ҳудудларида таълим соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақи республикадаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлганлиги кузатилди. Хусусан, Қашқадарё вилояти (89,7 фоиз), Фарғона вилояти (90,5 фоиз), Хоразм вилояти (91,8 фоиз), Сурхондарё вилояти (95,1 фоиз) ва Самарқанд вилояти (96,6 фоиз) шулар жумласидандир.

Таълимнинг барча босқичлари ўртасида юқори иш ҳақи кўрсаткичи олий таълим соҳасида кузатилди.

Таълим соҳасидаги ўртача иш ҳақи 2020 йилнинг июль ойида 1,7 млн сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 фоизга ошган), август ойида 1,7 млн сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 фоизга ошган), сентябрь ойида 2,1 млн сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 фоизга ошган) ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 1,7 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 20,0 фоизга ошди.

Республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичлар Бухоро вилояти – 124,3 фоиз (2235,8 минг сўм), Тошкент шаҳри – 116,8 фоиз (2100,5 минг сўм), Қорақалпоғистон Республикаси – 114,6 фоиз (2060,2 минг сўм), Сирдарё вилояти - 109,1 фоиз (1961,5 минг сўм), Хоразм вилояти – 107,2 фоиз (1928,1 минг сўм), Жиззах вилояти – 102,0 фоиз (1833,9 минг сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, республиканинг қолган ҳудудларида мазкур соҳадаги ўртача ойлик иш ҳақи республикадаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлганлиги кузатилди. Хусусан, сезиларли паст кўрсаткичлар Қашқадарё вилояти – 76,1 фоиз (1367,9 минг сўм), Фарғона вилояти – 91,3 фоиз (1642,1 минг сўм), Самарқанд вилояти – 95,1 фоиз (1709,5 минг сўм) ҳамда Тошкент вилояти – 95,6 фоиз (1718,2 минг сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ўртача иш ҳақи 2020 йилнинг июл ойида 1 798,3 минг сўмни, август ойида 1 867,5 минг сўмни ва сентябрь ойида 1 840,0 минг сўмни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

маош

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг