Ўзбекистонликларнинг Қозоғистонда қолиш муддати узайтирилди
Жамият
−
31 Январь
10958Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан 30 кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги “Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида”ги битимга ўзгартириш киритилиб, ўзбекистонликларнинг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарган.
Энди Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин.
Аммо умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кундан, яъни 6 ой давомида 3 марта кириб-чиқиши ва жами бўлиш муддати 3 ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Бу янги қоида Қозоғистонга 2023 йил 27 январдан кейин кирган шахсларга нисбатан қўлланилади.
LiveБарчаси