Ўзбекистонликларнинг 78 фоизи ўзининг ташқи кўринишидан мамнун – тадқиқот
Бу қизиқ
−
27 Июнь
4166Ўзбекистонликларнинг 78 фоизи ташқи кўринишидан мамнун ва бу 23 мамлакат орасида енг яхши натижадир. Бу ҳақда Stada фармацевтика компанияси томонидан ўтказилган “STADA Health Report 2024” тадқиқотида эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб ўртача бундай одамларнинг улуши 49% ни ташкил қилади.
Бунда ташқи кўринишидан норози бўлганларнинг 38 фоизи ортиқча вазн билан, 14 фоизи эса вазн етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Шунингдек, респондентларнинг 6 фоизи ижтимоий тармоқларда ўзларини бошқалар билан солиштирганда ташқи кўринишидан қониқмаслигини билдиришди.
Шунга қарамай, Ўзбекистон фуқаролари жисмоний саломатлик даражасини юқори баҳолайдилар – респондентларнинг 71 фоизи тана ҳолатидан мамнун эканлигини маълум қилган.
Тадқиқот натижасига кўра, ўзбекистонликлар орасида саломатликни сақлаш учун спорт билан шуғулланадиганлар сони 38 фоизни, фаол ижтимоий ҳаёт кечирадиганлар 35 фоизни ва соғлом овқатланишга риоя қиладиганлар 28 фоизни ташкил қилади.
Маълумот учун, мазкур сўровнома 23 мамлакатдан 18 ёшдан 99 ёшгача бўлган 46 минг иштирокчи ўртасида ўтказилган.
LiveБарчаси