Ўзбекистонликларни калтаклаган полиция ходимлари ишдан бўшатилди

Олам 3068
image

Аввалроқ, Москва вилоятига малакали мутахассис сифатида ишлаш учун борган икки нафар Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, ўзбекистонликларни калтаклаган икки полиция ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ТАСС РФ ИИВ Москва вилояти бўйича бошқармаси Матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Хизмат текшируви натижасида Балаших шаҳри полицияси Жиноят қидирув бўлимининг тезкор бўлими ходимлари ички ишлар органлари ходимларининг шарафига доғ туширгани учун вазифасидан озод қилинган. Улар қонун бўйича жавобгарликка тортилиши таъкидланган.

Бундан ташқари, Балаших полиция бошқармаси бошлиғига ҳам чора кўрилиб, унинг лавозими пасайтирилган.

Воқеа жорий йилнинг 21 сентябрь куни содир бўлганди. Политехника музейини таъмирлаш учун таклиф қилинган ўзбекистонликлар қирғизистонлик танишининг уйида йиғилиб, овқатланаётган пайтда, фуқаролик кийимидаги икки полиция ходими келиб улардан 10 минг рубль талаб қилган. Ўзбекистонлик олдида фақатгина 8 минг рубль борлигини, у ҳам банк картасида эканини айтган. Шундан сўнг, полиция ходимлари қиризистонлик ва ўзбекистонликларни ура бошлаган. Шу вақтда калтакланишдан қутилиш учун ўзбекистонликлар ойнадан сакраган. Натижада, оғир жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×