Ўзбекистонликлар йилдан йилга кўпроқ кредит олмоқда

Жамият

image

2022 йилда Ўзбекистон аҳолиси банклардан жами 14 трлн сўм кредит олган бўлса, 2023 йилнинг 8 ойида 46 минг нафар ўзбекистонлик 10 трлн сўмдан ошиқ ипотека кредитларини олишга улгурган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ипотека кредитларнинг 36%ни хотин-қизлар олмоқда ва бу ўтган йилги кўрсаткичдан 16%га кам. Кредит олувчиларнинг 64%ни эса эркак қарздорлар ташкил этади ва бу ўтган йилги кўрсаткичдан 3 фоизга кўпроқ.

Ёш нуқтаи назаридан ҳисобланганда кредитларнинг асосий қисмини 70% (32 134 нафар) 31-50 ёшлардаги фуқаролар олишини кўриш мумкин. Шунингдек, 18% кредитларни ёшлар – 18-30 ёшлардаги ўзбекистонликлар олган. Бу ўтган йилга нисбатан 19,9 фоизга камроқдир.

Вилоятлар кесимида олиб қаралганда эса энг кўп ипотека кредитини олиш ҳолати Тошкент шаҳрида кузатилаётган бўлса, энг кам кредит қарздорлари Сирдарё вилоятида.

Маълумот учун, банкларнинг ўз маблағлари асосида ажратилган ипотека кредитлари учун ўртача фоиз ставкаси 24,5 фоиз бўлиб турибди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Марказий банк кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made