Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонида маиший соҳаларга жалб қилиниши кутилмоқда
Жамият
−
23 Сентябрь 2020
7509Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларида ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароларининг чет элда бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан музокаралар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Музокаралар натижасида турли хорижий давлатларнинг, шу жумладан Саудия Арабистони бандлик агентликлари ва салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, “Alhejazgroup” рекрутинг компанияси вакиллари иштирок этган учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистондаги меҳнат бозорини ўрганиш орқали фуқароларни Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларидаги ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Видеоалоқа шаклида ўтказилган учрашувда араб мамлакатлари ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишнинг талаблари, ҳуқуқий ҳимоя ва меҳнат шароитлари ҳақида фикр алмашилган.
LiveБарчаси