Ўзбекистонликлар Россияда уй-жой сотиб олиш бўйича етакчилар қаторига кирди

Олам

image

Россияда кўчмас мулк сотиб олиш бўйича Ўзбекистон фуқаролари хорижий харидорлар орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.

Қайд этилишича, амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ савдонинг 15 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Нашрга кўра, ўзбекистонликлардан ташқари Беларусь (21 фоиз) ва Қозоғистон (18 фоиз) фуқаролари Россия кўчмас мулкини сотиб олиш бўйича етакчилик қилади. 

Хабарга кўра, чет эл фуқаролари бошқа ҳудудларга қараганда Москва (65 фоиз транзакциялар), Санкт-Петербург (10 фоиз) ва Москва вилоятидан (15 фоиз) кўпроқ квартира сотиб олган.

Мутахассислар хорижий фуқароларнинг Россия кўчмас мулкига бўлган қизиқишини бозорнинг жозибадорлиги ва капитални сақлаб қолиш имконияти билан боғламоқда.

“Бундан ташқари, Россия қонунчилиги чет элликлар томонидан кўчмас мулк сотиб олишни чекламайди, бу эса бошқа мамлакатлар фуқаролари учун уй-жойга сармоя киритиш имконини беради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрининг Сеочо-гу туманидаги машҳур “Banpo Xi” мажмуасидан 7,4 миллиард вонга (5 млн 87 минг доллар) квартира сотилган ва уни харид қилган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия Қозоғистон Беларусь кўчмас мулк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг