Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди
Жамият
−
16 Август 2021 20874 1 дақиқа
Ўзбекистон фуқаролари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади. Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилган.
Маълум бўлишича, Мустақиллик байрамида идора, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.
- 1 сентябрь (чоршанба) — “Мустақиллик куни”;
- 2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
- 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
- 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъий назар);
- 5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар уч кун кетма-кет дам олганди.
Live
Барчаси