Ўзбекистонликлар кўп саёҳат қиладиган яна бир давлатда коронавирус аниқланди
Олам
−
13 Декабрь 2021
10012Туркияда олти кишида коронавируснинг “omicron” штамми аниқланди. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилди.
“Туркияда олти кишида “omicron” штамми аниқланди.Бир киши Истанбулда ва беш киши – Измирда”, деган Кожа.
Соғлиқни сақлаш вазири айтишича, “omicron”га чалинган фуқаролардан ҳеч бирига шифохонага ётиб даволаниш талаб этилмайди.
“Барча беморларда касаллик жуда енгил кечмоқда, улар амбулатор кузатув остида, ҳеч қандай муаммо йўқ”, деди вазир.
Маълумот ўрнида, ЖССТ фавқулодда йиғилишдан сўнг Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги вариантини ташвишга соладиган деб таснифлашга қарор қилган эди. Янги штамм — B.1.1.529 ЖССТ томонидан юнонча “omicron” ҳарфи билан номланди. Янги штамм нафақат Африканинг жанубида, балки Бельгия, Италия, Германия, Швейцария, Канада, Нидерландия, Австралия, Буюк Британия, Саудия Арабистони, АҚШ, БАА ва бошқа мамлакатларда ҳам аниқланган.
Янги штамм устида тадқиқот ўтказган япон олимлари у вакцинага қаршилик кўрсатишда "дельта" штаммидан 4 баравар чидамли эканини аниқлади.
LiveБарчаси