Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, 5 млрд кэшбэк йиғди
Жамият
−
17 Январь 2022
12829Ўзбекистонда 2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, 401 минг 604 та харид чеклари кэшбэк учун “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, жами кэшбэк суммаси 5 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган. Мобил иловада 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қатор талаблар ўрнатилмоқда.
Хусусан, QR-кодли чек биринчи марта “Soliq” мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади.
Ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугаганлиги тўғрисида эслатма пайдо бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15