Ўзбекистонликлар қанча электромобиль сотиб олгани очиқланди
Бу қизиқ
−
29 Июль 2023
80672023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 млн долларлик 5 403 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Натижада ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.
Дастлабки 6 ойда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар орасида етакчиликни Хитой эгаллади. Ушбу даврда мамлакатдан 4 956 та электромобиль келтирилган.
Ундан кейинги ўринларда Гонконг (348 та) ҳамда Германия (57 та) қайд этилган.
Шунингдек, аҳоли БАА (16 та), Корея (12 та) ҳамда АҚШ (7 та) дан ҳам электромобиллар харид қилишган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15