Ўзбекистонликлар Германияда иш ваъда қилаётган фирибгардан огоҳлантирилди

Жамият 4397
image

Ижтимоий тармоқларда Германияда ишга жойлаш ваъдаси билан Ўзбекистон фуқароларини алдаб пул олаётган фирибгар ҳақида турли маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан юқорида зикр этилган шахсга лицензия берилмаган. 

Мазкур фуқаро Telegram мессенжерида UMID_UZEURO номи билан рўйхатдан ўтган. У Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.

“Шу муносабат билан, фуқароларимизни хорижда яшаш ёки ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.

Фуқаролардан шундай вазиятларга дуч келинса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (тел: 71 202-33-55 ва 71 200-00-61, 1282) мурожаат қилиш сўралган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3.1
t
×