Ўзбекистонликлар энг кўп қайси масалаларда фирибгарлар “ўлжа”сига айланаётгани маълум бўлди

Жамият

image

2020 йил давомида 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Содир этилган жиноятлар таҳлил шуни кўрсатмоқда, деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланишган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Чет элга ишга жўнатиш (13,1 фоиз), ер, уй олди-сотдиси (13,9 фоиз), ўқишга ёки ишга киритиш (9 фоиз) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар юқоридаги кўрсаткичларни ошиб кетишига сабабчи бўлиб қолманг. Арзон автомашина ёки уй олиш ниятида йиллаб ҳалол йиғган пулларингизни алдовларга учиб ўз қўлингиз билан фирибгарлар қўлига топшириб қўйманг. Қонунга хилоф равишда қинғир йўллар билан нисбатан арзон мулкка эгалик қиламан деб жабрланувчилар сафидан жой олманг.

Сизга тегишли мулкларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳаракатларни давлат органлари орқали амалга оширишингизни сўраймиз. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик ўзингизнинг қўлингизда!”, дейилади департамент ахборотида.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг