Ўзбекистонликлар энг кўп қайси касалликлар сабаб вафот этмоқда?
Жамият
−
27 Октябрь 2022
193502022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сони:
• қон айланиш тизими касалликлари – 74 109 та;
• нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та;
• ўсимталардан – 10 535 та;
• бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та;
• овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та;
• юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та;
• бошқа касалликлардан – 18 417 та.
LiveБарчаси