Ўзбекистонликлар 6 ойда Туркиядан 167 та кўчмас мулк сотиб олган

Жамият 5463
image

Жорий йилнинг бириняи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари Туркиядан 167 та кучмас мулк сотиб олган. Бу 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 56 тага кўпдир. Бу ҳақда Тренд ахборот агентлиги Турк кадастри ва кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича давлат агентлигига асосланиб хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биргина июль ойида Ўзбекистон фуқаролари Туркияда 42 та кўчмас мулк объектларини сотиб олганлар. Бу 2019 йил июль ойига нисбатан 25 та объектга кўпдир. 

2020 йил июль ойида Туркияда 229,357 минг мулк сотилди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 124,3 фоизга кўпдир. 

2020 йил июль ойида Туркияда хорижликларга 2741 та мулк сотилган бўлиб, бу 2019 йилнинг шу ойига нисбатан 34,6 фоизга камдир.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 3
Теглар
t
×