Ўзбекистонликлар 3 ойда “иномарка”ларга қанча сарфлагани маълум бўлди

Жамият

image

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 21 та хорижий давлатлардан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.

Биргина март ойида Ўзбекистонга 2 560 та енгил автомобиль импорт қилинган.

3 ойда енгил автомобиллар энг кўп импорт қилинган давлатлар: 

Хитой – 4482 та
Корея – 2101 та
Қозоғистон – 1019 та
Россия – 741 та
АҚШ – 70 та
Япония – 27 та
Германия – 23 та
Таиланд – 10 та  
БАА – 9 та 
Гонконг – 7 та
 


Мақола муаллифи

Теглар

импорт автомобиль

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг