Ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ЙТҲ сабабчиси 5 йилга қамалди
Олам
−
06 Ноябрь 2019
3635Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 11 киши, жумладан 3 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабабчиси бўлган автобус ҳайдовчисига суд ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қордай туман судининг маълум қилишича, ҳайдовчи Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситасини бошқарган шахс томонидан эҳтиётсизлик туфайли 2 нафардан кўпроқ кишининг ўлимига олиб келган йўл ҳаракати қоидабузарлиги) билан айбланган.
Айбланувчи ўз айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган. Суд айбланувчининг чин дилдан пушаймонлигини, яшаш жойидан у ҳақида ижобий тавсифнома олингани, аввал судланмаганлигини ҳисобга олиб, 7 йиллик муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 05:09 да Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай туманидаги “Чимкент- Олма-ота” трассасининг 181 километрида автобус иштирокида йўл- транспорт ҳодисаси рўй берганди. ЙТҲ оқибатда автобусдаги 49 нафар йўловчидан 11 нафари ҳалок бўлди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг 3 нафари ўзбекистонлик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь