Ўзбекистонликлар ҳафта бошини ҳам ёмғир ва қор билан бошлайди
Бу қизиқ
−
08 Февраль
15583Ўзгидромет 10-12 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда 5-10 даража совуқ, 11-12 февралда 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12 февралда 2-7 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10 февралда 5-10 даража совуқ, 11-12 февралда 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 11-12 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 февралда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, 11-12 февралда 0-5 даража совуқ, кундузи 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12 февралда 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража совуқ, кундузи 10 февралда 2-7 даража илиқ, 11-12 февралда 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, 11-12 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 8-12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
LiveБарчаси