Ўзбекистонлик велоспортчилар илк бор Олимпиадага 4 та йўлланмани қўлга киритди

Спорт

image

Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та, эркаклар термаси эса 1 та йўлланмага эга бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Аёллар тоифасидаги лицензияларнинг 2 таси гуруҳ пойгаси, 1 таси эса шахсий пойга дастурига тўғри келади. Қизлар жамоаси 1942 очко билан ушбу сиклда иштирок этган 103 жамоа орасида 17-натижани қайд этган. Бу Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич бўлди.

Йигитлар эса 1228 очко билан 105 жамоа орасида 32-натижани кўрсатишди. Бу уларга гуруҳ пойгаси йўналишида 1 та йўлланмани тақдим қилди. Қоидага кўра, барча квоталар терма жамоа учун тақдим қилинган. Ушбу дастурларда қайси атлетларимиз Париж-2024 Олимпиадасида стартга чиқиши кейинроқ мураббийлар штаби томонидан маълум қилинади.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик велоспортчилар Олимпия ўйинларига биринчи бор 4 та йўлланма қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий Олимпия қўмитаси велоспорт Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг