Ўзбекистонлик ватандошини ўлдиргани учун суд қилинади
Олам
−
22 Октябрь 2019
4598Россиянинг Нижегород вилояти Кстов туманида Ўзбекистон фуқароси бошқа бир ватандошининг жонига қасд қилгани учун суд қилинади. Бу ҳақда МК хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, жиноят жорий йилнинг 31 июлида Катта Мокрое қишлоғида юз берган. 37 ёшли ўзбекистонлик 38 ёшли таниши билан йўлда кетаётганда улар орасида келишмовчилик чиққан. Икки ўртадаги жанжалда 38 ёшли ўзбекистонлик бошидан оғир тан жароҳат олиб, шифохонага олиб борилган. Аммо бир кун ўтиб ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат бўйича тергов иши кўриб чиқилиши учун судга юборилган. Унга Россия Жиноя кодексининг 111-моддаси билан айблов қўйилган.
LiveБарчаси