Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада 19 медални қўлга киритди

Жамият

image

Ўзбекистонлик 13 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари жорий йилнинг 26-29-июль кунлари Малайзияда нуфузли Математика ва табиий фанлар бўйича халқаро олимпиадада 19 та медални қўлга киритди.

Олимпиаданинг мақсади “STEAM” (Science, Technology, Engineering, Arts and Mathematics) шаклидаги умумий ўрта таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларини нафақат ахборотни эслаб қолиш ва хотирлаш, балки ижодкорлик,  мустақил қидириш, таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантиришга эътибор берган ҳолда илгари суриш ҳисобланади.

Олимпиада якунида ёш ўзбекистонликлар 20 та давлатдан келган 1100 дан ортиқ ўқувчилар орасида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалларни қўлга киритди.

Тадбир ташкилотчилари ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг тайёргарлик даражасини, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини ҳамда математика ва таббий фанлар бўйича билим даражасини юқори баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ олимпиада

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг