Ўзбекистонлик UFC жангчилари сони 2 нафарга кўпайди
Спорт
−
01 Апрель 2023
16174Ўзбекистонлик спортчилар Нурсултон Рўзибоев ва Баҳромжон Машрапов UFCга қабул қилинди. Бу ҳақда ташкилотнинг “Roster.watch” саҳифаси хабар берди.
Тез орада икки спортчининг UFC'даги дебют жангини ўтказиш санаси маълум бўлади.
Маълумот учун, UFC Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган спорт ташкилоти бўлиб, бутун дунё бўйлаб аралаш яккакураш жангларини ўтказади. UFC'га қабул қилинган илк ўзбекистонлик спортчи 33 ёшли Маҳмуд Муродов ҳисобланади.
Нурсултон Рўзибоев 1993 йил Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. У 2014 йилдан ўрта вазнда MMA'да жанг ўтказиб келади. Рўзибоев профессионал фаолияти давомида 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангда ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.
23 ёшли Машрапов эса MMA'да умумий 7 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг барчасида зафар қучган.