Ўзбекистонлик уч нафар теннисчи Уимблдон асосий тўрида иштирок этади

Спорт

image

Жорий йилги Уимблдон турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари асосий тўрида Ўзбекистон шарафини уч нафар теннисчи ҳимоя қилади. Бу ҳақда мамлакат теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова рейтинг орқали тўғридан-тўғри асосий тўрга йўлланма олган бўлса, Полина Кудерметова ҳамда Мария Тимофеева эса саралаш босқичида кетма-кет учта ғалабага эришиб, асосий тўр йўлланмасини қўлга киритган.

Бу Ўзбекистон аёллар тенниси учун тарихий аҳамиятга эга натижа бўлиб, дунёнинг энг нуфузли турнирларидан бирида Ўзбекистон шарафини бир йўла уч нафар теннисчи ҳимоя қилади. “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақаларда бундай ҳолат камдан кам учрайди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон вакилаларининг биринчи даврадаги рақиблари қуйидагича:

  • Камилла Раҳимова – Анна Калинина (Украина)
  • Полина Кудерметова – Людмила Самсонова
  • Мария Тимофеева – Беатрис Ҳаддад Майя (Бразилия)

Уимблдон турнирининг илк давра учрашувлари 29–30 июнь кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг