Ўзбекистонлик тўрт нафар дзюдочи олтин медаль учун татамига чиқади

Спорт

image

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг иккинчи кунида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Эътиборлиси, саралаш беллашувларидан сўнг худди боксдаги жаҳон чемпионатида бўлгани каби 4 нафар ўзбекистонлик кечки дастурда олтин медаль учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик спортчи бронза медали учун татамига чиқади. -81 килограмм вазн тоифасида икки ўзбекистонлик дзюдочи чемпионлик учун курашадиган бўлди. Кечки дастурда баҳс олиб борадиган дзюдочиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-73 кг:
Финал: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Беҳрузи Ҳожазода (Тожикистон)

-81 кг:
Финал: Шарофиддин Болтабоев – Камолиддин Расулов
Бронза: Мусо Собиров – Шамил Борчашвили (Австрия)

-70 кг:
Финал: Гулноза Матниязова – Элисевет Телцидоу (Греция)


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг