Ўзбекистонлик террорчи Молдовада қўлга олинди

3-саҳифа

image

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари бошчилигида диний-экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун қидирилаётган жиноятчи Кишинёв шаҳридан Тошкентга етказилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб, халқаро экстремистик ташкилотга қўшилган ва у ерда террорчилик ҳаракатларини содир этиш ва тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларда иштирок этган. Шунингдек, ташкилот етакчиларидан бирига айланган. 

“Жиноятчини қўлга олиш Тошкент ва Кишинёв Интерпол Миллий Марказий бюроларининг биргаликдаги ҳаракатлари ва тезкор ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Молдованинг ваколатли органлари томонидан экстрадиция масаласи ижобий ҳал этилганидан сўнг, қидирилаётган шахс суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг