Ўзбекистонлик таеквондочилар халқаро турнирни 5 та медаль билан якунлади

Спорт

image

Нидерландиянинг Эйндховен шаҳри мезбонлик қилаётган таеквондо WT бўйича “Dutch Open” халқаро мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар иштирокини якунлади. Улар 3 та олтин ва 2 та бронза медалига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Муросасиз баҳсларда Жасур Жайсунов (-74 кг), Шуҳрат Салоев (-80 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) олтин медалга сазовор бўлди. 

Янги вазн тоифасида иккинчи бор иштирок этган Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов (-74 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) бронза медали соҳибига айланди. 

Қайд этиш жоиз, -74 кг вазн тоифасининг ярим финалида Жасур Жайсунов ҳамда Улуғбек Рашидов тўқнаш келди ва баҳсда Жайсуновнинг қўли баланд келди.

Ўзбекистон жамоаси энди Бельгиянинг Ломмел шаҳри мезбонлик қиладиган  “Belgian Open” мусобақасига тайёргарликни бошлайди. Ушбу турнир 18-19 март кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

таеквондо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг