Ўзбекистонлик спортчилар Токио Олимпиадасига 169 кг ош олиб кетгани маълум бўлди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йил 23 июль куни “Токио-2020” Олимпия ўйинлари старт олди. Ушбу Олимпиадага Ўзбекистон делегацияси вакиллари ярим тайёр шаклда қадоқланган ош олиб кетган. Бу ҳақда ТACC маълум қилди.

Нашрга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси аъзоларидан бири Токиога ўзлари билан 500 идишда ош, 200 та нон ва мол гўшти олиб келганлигини айтган. 

“Биз 500 идишда анъанавий усулда тайёрланган Самарқандча ош, 200 тача нон ва мол гўшти олиб келдик. Буларни Олимпиадада иштирок этаётган бошқа спортчилар билан ҳам бўлишяпмиз”, деган делегация аъзоси. 

Маълумот ўрнида, Олимпиадада иштирок этаётган 71 нафар ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида ҳозирча 2 та медаль бор. Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича олтин медални, дзюдочи Давлат Бобонов эса бронза медални қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг