Ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича Осиё чемпионати баҳсларида Ўзбекистон жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Ўзбек боксчилари умумий ҳисобда 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нурислом Исмоилов U-22 Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси бўлди. Исмоилов -71 кг вазн тоифасининг финал жангида Қозоғистон вакили Сабиржан Аккаликовга қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Элшод Расулов мураббийлигидаги қизлар жамоаси эса қитъа биринчилигида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида етакчи бўлди.

Осиё чемпионатида иштирок этган боксчилар 28 январь куни Ўзбекистонга қайтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг