Ўзбекистонлик шахматчилар халқаро турнирда мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда
Спорт
−
17 Январь 2023 6223 1 дақиқа
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган “Tata Steel-2023” халқаро турнирининг навбатдаги тур ўйинлари ортда қолди. Ўзбекистонлик шахмат усталари 3-турда битта дуранг ва ғалаба қайд этди.
“Masters” гуруҳида иштирок этаётган гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Доммарджу Гукешга қарши дона суриб, муроса йўлини танлади. “Сhallenger” гуруҳида баҳсларга киришган Жавоҳир Синдоров оқ доналарда яна бир Ҳиндистон вакили Рамешбабу Вайшалини мағлуб этди.
Ортда қолган турлардан сўнг ҳар икки ўзбекистонлик шахмат устаси 1 та ғалаба ва 2 та дуранг билан юқори ўринлар учун яхши имконият ҳосил қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь