Ўзбекистонлик Россияда 5,5 йилга қамалди
Олам
−
10 Январь 2020
5441Россия Федерациясида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шермуҳаммад Шамсиддинов 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ўзбекистонлик оммавий равишда террорчилик ҳаракатларини уюштиришга чақиргани учун судланган.
Суд ўзбекистонлик йигит 2016 йил июлдан 2018 йил июнгача тармоқдаги саҳифаларига террорчиликни ёқловчи, куч ишлатиш ҳамда террорчилик ҳаракатларида иштирок этишга чорловчи аудио ва видео материалларни жойлаб борганини тасдиқлаган.
РФ Бош прокуратураси маълумотига кўра, Шамсиддинов 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланган. Шунингдек, унга 3 йил давомида интернетда сайт очиш ва уни бошқариш тақиқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь