Ўзбекистонлик профессионал боксчи Франция вакили билан жанг қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Хуршид Тожибоев навбатдаги жангини 15 декабрь куни Франциянинг Лион шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Биринчи ярим енгил вазнда жанглар ўтказадиган Тожибоевнинг навбатдаги рақиби франциялик Каддур Ҳмиани бўлади. “Palais Des Sports De Gerland” аренада ўтказиладиган жанг саккиз раунд этиб белгиланган. 

Маълумот учун, Хуршид Тожибоев шу йил Испаниянинг “Adamas Sport” бокс промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди. Ҳаваскор боксда Осиё чемпиони, Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Тожибоев профрингда 6 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Учта жангини муддатидан аввал якунлаган. Каддур эса профрингда 6 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба (2 нокаут) ва 2 мағлубият қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Хуршид Тожибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг