Ўзбекистонлик Осиё ўйинлари ғолиби 3 йилга спортдан четлатилди
Спорт
−
18 Октябрь
14078Ўзбекистонлик каноэчи Шоҳмурод Ҳолмуродовнинг организмида тақиқланган Кломифен моддаси борлиги аниқланиб, у спортдан 3 йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, каноэчи Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (Тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спортчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Қайд этилишича, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.
Маълумот учун, Ҳолмуродов ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларининг жуфтлик баҳсларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.
LiveБарчаси