Ўзбекистонлик oғир атлетикачилар Жаҳон чемпионатида 12 та медал жамғарди
Спорт 11 Май 14:23
1771
Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистонлик атлетлар орасида охирги бўлиб +109 кг вазн тоифасида Мирҳосил Мирзабоев супага чиқди ва 3 та кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, +109 кг вазнда чемпионлик учун кураш эронлик Алиризо Юсуфи ҳамда Мирзабоев ўртасида кечди. Бироқ якунда силтаб кўтариш машқидаги устунлик эвазига Юсуфи ғалабани илиб кетди. Мирҳосил даст кўтаришда 176 кг, силтаб кўтаришда 212 кг ва икки кураш бўйича 388 кг натижа қайд этган.
Шу тариқа, ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачилар 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Жаҳон чемпионатини якунлади. Ўзбекистон терма жамоаси умум жамоа ҳисобида 3 ўринни эгаллаган.