Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
25 Сентябрь
7125Кеча, 24 сентябрь куни Испаниянинг Леон шаҳрида ўтаётган ёшлар орасидаги Жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида “А” гуруҳ баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Эрматов даст кўтаришда 162 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. У силтаб кўтаришда 186 кг (5-ўрин) ва иккикурашда 348 кг натижа қайд этди (4-ўрин).
Қайд этиш жоиз, Диёрбек Эрматов бунгача Жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медалларига, Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати баҳслари 27-сентябарга қадар давом этади. Ҳозирча Эрматовдан ташқари -59 кг вазн тоифасида аёллар ўртасида “А” гуруҳида Нигора Абдуллаева ва эркаклар ўртасида -73 кг вазнда Ҳусинбой Матрасулов мусобақада совриндор бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь