Ўзбекистонлик мутахассис Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Спорт

image

Спорт гимнастикаси бўйича халқаро тоифадаги ўзбекистонлик ҳакам Равшанбек Мирзаев Париж-2024 Олимпиадасида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Халқаро гимнастика федерацияси томонидан эълон қилинган бўлажак Олимпия ўйинларида фаолият олиб борувчи ҳакамлар рўйхатига Равшанбек Мирзаев ҳам киритилган. У Париж-2024 беллашувларида дунёнинг энг кучли атлетлари иштирокидаги баҳсларни баҳолаб боради.

Бунгача Мирзаев спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилган. Энди у ҳакамлик фаолияти давомида биринчи марта Олимпиада баҳсларида иш олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Спорт гимнастикаси Равшанбек Мирзаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг