Ўзбекистонлик ММА жангчиси рақибини 21 сонияда “ер тишлатди” (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Анвар Бойназаров қарийб бир йиллик танаффусдан сўнг навбатдаги жангини ўтказди. У АҚШнинг Даллас шаҳрида ўтказилган Legacy Fighting Alliance (LFA) 121 мусобақасида америкалик Жон Фэмни билан жанг қилди.

Жангни фаоллик бошлаган Бойназаров бир нечта кучли зарбалар берди ва рақибини 21-сониядаёқ нокаутга учратди. Шу тариқа Бойназаров MMA’даги учинчи жангини муддатидан олдинги ғалаба билан якунлади.

Анвар Бойназаров аввалги икки жангида ҳам америкаликлар билан жанг қилиб, ғалаба қозонганди.

Анвар Бойназаров 1989 йилнинг 10 январь куни Самарқанднинг Жомбой туманида туғилган. 12 ёшидан бошлаб таэквондо билан шуғулланган. У профессионал фаолиятини ривожлантириш учун 2008 йил Таиланд пойтахти Бангкокка жўнаб кетган. "The Uzbek" лақаби билан машҳур бўлган Бойназаров муайтай бўйича аввалига ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди, 2011 йилда эса WMF йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлди. Фаолиятининг маълум қисмида 5 йил ичида 111 та жангда иштирок этиб, ўзига хос рекорд ўрнатган.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА

Баҳолаганлар

859

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг