Ўзбекистонлик мигрант Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлди
Олам
−
15 Август 2022
9141Жорий йилнинг 12 август куни 49 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Мурино шаҳрида Nissan автомобили ғилдираклари остида қолди. Олинган жароҳатлар оқибатида у вафот этган. Бу ҳақда рус нашрлари ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига асосланиб ёзмоқда.
Бахтсиз ҳодиса Муринодаги "Гренландия" турар-жой мажмуаси яқинидаги Екатеринская кўчасида содир бўлган. Мигрант пиёдалар ўтиш жойи бўлмаган ердан йўлни кесиб ўтаётганда, машина уни уриб кетган. ЙТҲдан сўнг, Nissan ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.
Жабрланувчи вафот этган. Воқеа содир этган шахс ҳибсга олинган ва изоляторга жойлаштирилган. ЙТҲ бўйича "йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш"моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳибсга олинган шахс бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўрт марта жавобгарликка тортилган.
Гўзал Алимова
LiveБарчаси