Ўзбекистонлик курашчилар зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Спорт

image

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги зилзила марказларидан бири – Қаҳрамонмараш вилоятидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, жамоа аъзолари Қаҳрамонмараш вилоятидан Анқара шаҳрига кўчирилган. 

“Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олади ва у ердан Тошкентга қайтиб келади. Хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ҳамюртларимизни мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Бугун у делегациямизга қўшилиб, спортчи ва мураббийларимизнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади”, дейилади МОҚ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда йиғин ўтказаётган турли ёшдаги футбол терма жамоаларига зилзила оқибатида ҳеч қандай зарар етмагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эркин кураш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг