Ўзбекистонлик қутқарувчилар яна 5 кишининг жасадини олиб чиқди
Олам
−
09 Февраль 2023
6633Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида фаолият олиб бораётган қутқарувчилар бугун, 9 февраль куни вайроналар остида қолган яна беш жасадни олиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги соатларда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари вайроналар остидан яна 2 кишини тирик ва 5 нафар ҳалок бўлганларни олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Қутқарув операцияси бошланганидан буён ўзбекистонлик қутқарувчилар томонидан 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан олиб чиқилган.
Бугун эрталаб ўзбекистонлик қутқарувчилар ишлаётган Ҳатай вилоятига гуманитар ёрдам юкланган яна бир самолёт етиб борган. Табиий офат ҳудудига Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари, дори-дармонлар, бирламчи зарур воситалар ва махсус техникалар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Ўзбекистондан Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларига 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи юборилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь