Ўзбекистонлик қочоқ Қозонда қамоқда сақланади

Жамият 2372
image

Қозоннинг Советский туман суди Ўзбекистон фуқароси Виктор Кимнинг ҳибсда сақланиш муддатини 16 апрелгача узайтирди. Бу ҳақда MК хабар берди.

Mаълум қилинишича, Ўзбекистонда Ким бир нечта тижорат фирмаларга эга бўлган. 2016 йилда тошкентлик ҳамкасблари унга қарши бир нечта жиноий иш қўзғатган. Унга фирибгарлик, муҳрни қалбакилаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва пул “ювиш” каби айбловлар қўйилган.

Tергов маълумотларига кўра, Ким уюшган гуруҳ таркибида ҳаракат қилган. Уларнинг ҳаракатларидан етказилган зарар 162 миллиард рублни ташкил этади.

Жиноятчининг Ўзбекистондан изи “йўқолгач”, Tошкент прокурори уни федерал қидирувга киритган. Қочқин 2019 йил кузида Tатаристон пойтахтида қўлга тушган.

Ким Россияда 2013 йилдан бери яшайди. У ўз айбини бўйнига олмаган. У фаолият юритган жиноий тўданинг етакчиси Виктор Кимнинг отаси бўлган. 

Mаҳбуснинг адвокати суддан уни уй қамоғида сақлашни сўраган. Суд адвокатнинг далилларини инобатга олмаган ва Кимни яна 2 ойга қамоқда қолдирган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Кимнинг ватанига экстрадиция қилинишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×