Ўзбекистонлик гроссмейстер АҚШнинг энг яхши аёл шахматчиси бўлди
Sport
−
08 August 2023 15068 1 minute
Асли ўзбекистонлик бўлган, ҳозирда АҚШ аёллар жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг энг яхши аёл шахматчиси деб топилди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Куни кеча спортчи Америка шахмат федерацияси томонидан ўз совринини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Тоҳиржонова 2021 йилдан буён АҚШ жамоаси таркибида дона суриб келади. 24 ёшли шахматчи 2016 йилда гроссмейстер унвонини қўлга киритган.
Таъкидлаш жоиз, Тоҳиржонова ўз вақтида Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти билан низолар сабаб Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигидан кетган. Ўтган йили декабрь ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Гулруҳбегим АҚШ байроғи остида ўз опаси Нафиса Мўминовага қарши дона суриб, ғалаба қозонганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August