Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида 4 та медалга эга чиқди

Спорт

image

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик Тахмина Икромова ҳалқадаги машқда, шунингдек, гуруҳ машқида 5 ҳалқа билан чиқиш қилган Ўзбекистон жамоаси қизлари шоҳсупанинг 3-поғонасига кўтарилди.

Ҳалқа:
1.София Рафаэли (Италия);
2.Маргарита Колосов (Германия);
3.Тахмина Икромова (Ўзбекистон).

5 ҳалқада гуруҳ машқи:
1.Хитой;
2.Қозоғистон;
3.Ўзбекистон (Екатерина Фетисова, Мумтозабону Исҳоқзода, Наргиза
Жуманиёзова, Рухшона Деҳконова, Иродахон Содиқова).

Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

гимнастика Жаҳон кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг