Ўзбекистонлик футболчини “Ливерпуль” скаутлари кузатмоқда
Спорт
−
02 Май
22935“Бунёдкор” футбол клуби аъзоси Амирбек Саидов фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда россиялик инсайдер Иван Карпов ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 18 ёшли ҳужумчи учун эҳтимолий даъвогарлар қаторида Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳам бор. Россиянинг “Краснодар” ва “Ростов” жамоалари Саидовнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Саидов 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги сўнгги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 5 ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Англияда ўзбекистонлик Муҳаммадали Ўринбоев тўп тепади. У “Брентфорд” клуби аъзоси ҳисобланади. Россияда эса Аббосбек Файзуллаев, Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев каби ўзбек футболчилари фаолият олиб боради.
LiveБарчаси