Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧда Францияга қарши ўйин ўтказди
Спорт
−
25 Ноябрь 2023
13046Бугун, 25 ноябрь куни Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги чорак финал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур босқичда ўзбекистонлик футболчилар Францияга қарши баҳс олиб бориб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди.
Ўйиндаги ягона голга 83-дақиқада Исмоил Боунеб муаллифлик қилди. 65-дақиқада Ўзбекистон ҳужумчиси Амирбек Саидов рақиб дарвозасини ишғол қилганди, бироқ ҳакамлар гол офсайддан урилганини қайд этди.
Шундай қилиб, Жаҳон чемпионатида сенсацион натижаларга сабаб бўлган Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари чорак финалда ўз юришини тўхтатди.
Ярим финалда Франция футболчилари Мали ва Марокаш қарама-қаршилиги ғолиби билан тўқнаш келади.