Ўзбекистонлик футболчилар Туркия клубига ўтиши мумкин
Спорт
−
03 Июль 2023
13706Туркиянинг “Галатасарой” клуби “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматовга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fotospor” хабар берди.
Қайд этилишича, “Галатасарой” уругвайлик дарвозабон Фернандо Муслера ўрнига Ўзбекистон вакили Абдувоҳид Неъматовни жамоага олиб келмоқчи.
Шунингдек, клуб “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг қора рўйхатига тушган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери устида ҳам ишламоқда.
Бундан кўриниб турибдики, янги мавсумда икки ўзбек футболчиси катта эҳтимол билан бир жамоа сафида майдонга тушиши мумкин.
Бу трансферлар кўп жиҳатдан турк футболи қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар билан боғлиқ. Унга кўра, эндиликда Туркия чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон вакиллари легионер ҳисобланмайди (фақат бир нафар футболчи).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элдор Шомуродов “Специя” клубидаги ижара шартномасини якунлаб, “Рома”га бориб қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси