Ўзбекистонлик футболчи Туркия Президенти билан учрашди
Спорт
−
06 Ноябрь 2023
13234Жорий йилнинг 5 ноябрь кунида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ризо вилоятига ташрифи чоғида “Ризеспор” клубини қабул қилиб, жамоа раҳбарияти ва футболчилари билан суҳбат қурди. Бу ҳақда TRT хабар берди.
Учрашув чоғида Президент “Ризеспор” клубида тўп тепадиган ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Алиқулов ҳам Туркия Президенти билан кўришди.
Учрашув давомида “кўк-яшиллар” жамоаси президенти Иброҳим Тургут Президент Эрдўғанга “Ризеспор” либоси ва қуш ҳайкалини совға қилди.
Маълумот учун, 24 ёшли Алиқулов шу йилнинг сентябрь ойидан буён Туркия клуби сафида тўп тепиб келмоқда. У жорий мавсум мамлакат чемпионатининг 10 та ўйинида майдонга тушди. Алиқуловнинг “Ризеспор” билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, ҳимоячининг қиймати 1,20 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси