Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Шотландияда давом эттиришга яқин турибди

Спорт

image

Ўзбекистоннинг “Сурхон” клуби аъзоси Достонбек Турсунов Шотландия клубига ўтади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “Сурхон” клубининг Хитойдаги йиғинида Турсунов кўпгина Европа скаутлари эътиборига тушган. Жумладан Шотландиянинг “Ливингстон” футбол клуби Достонбек Турсуновга қизиқиш билдириб, кўрикдан ўтиш учун футболчини ўз сафига таклиф қилган. 

Ҳозирда Турсунов “Лингвистон” клуби қароргоҳида бўлиб турибди. Клуб ўтган мавсум Шотландия олий лигасида 6-ўринни эгаллаган. Агар Турсунов кўрикдан ўта олса, у Шотландия чемпионатидаги биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади.

Айтиш жоиз, Шотландия “Селтик” ва “Глазго Рейнжерс” каби гранд жамоаларга эга. Улар ҳам айнан мамлакат олий лигасида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхон Достонбек Турсунов Лингвистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг