“Сурхон” футболчиси Россияда гиёҳванд модда билан ушланди

Спорт

image

Ўзбекистоннинг “Сурхон” футбол клуби аъзоси Шамиль Гасанов Москвада гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Бу ҳақда “Mash.ru” хабар берди

Қайд этилишича, унинг ёнидан 0,54 грамм мефедрон (синтетик гиёҳванд) моддаси ўрами топилган. Гасанов шу йилнинг 6 июнь санасига ўтар кечаси шаҳарнинг Боровское шоссесида йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтганида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Футболчи полиция ходимлари олдида ўзини шубҳали тутган. Шу боис уни текширишга қарор қилинган. Тинтув давомида унинг ёнидан кўк тасмага ўралган модда топилган. Унинг ўзи бу мефедрон эканлигини тан олган. 

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси билан иш очилган. Экспертиза натижаларига кўра, мефедрон тақиқлангани аниқланган ҳамда Гасановдан Россияни тарк этмаслик бўйича ёзма мажбурият олинган. 

Маълумот учун, Шамиль Гасанов аввал Россиянинг “Анжи” ҳамда “Динамо” клубларида тўп сурган. Ҳозирда эса “Сурхон” клуби марказий ҳимоячиси саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурхон гиёҳванд модда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made